» » » Худойберди Тўхтабоевнинг «Қиз талашган ўсмирлар» ва бошқа китоблари тақдимоти бўлиб ўтди

Худойберди Тўхтабоевнинг «Қиз талашган ўсмирлар» ва бошқа китоблари тақдимоти бўлиб ўтди

Поле названия
Худойберди Тўхтабоевнинг «Қиз талашган ўсмирлар» ва бошқа китоблари тақдимоти бўлиб ўтди
Качество
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг янги асарлари тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда 6 август, чоршанба куни ЎзА хабар берди.

«Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев ёшлар ва болаларнинг севимли адиби. Унинг болаларга хос беғуборлик ва самимият, ёшликка хос бўлган жўшқинлик, юмор завқи билан йўғрилган асарлари ўнлаб хорижий тилларга таржима қилинган. Улар асосида бадиий фильмлар суратга олинган», – деб ёзади ЎзА.

Унинг яқинда «Янги аср авлоди» нашриётида чоп этилган «Қиз болага тош отманг», «Қиз талашган ўсмирлар», «Қуёнлар салтанати» номли романлари мустақиллик йилларида вояга етган ёшлар ҳаёти, уларнинг орзу-интилишлари ҳақида ҳикоя қилади.

ЎзАнинг қайд этишича, асарларда меҳр-муҳаббат, оқибат, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, диёнат, орият каби чин инсоний туйғулар ёрқин образлар, кутилмаган ва шу билан бирга қизиқарли воқеалар ёрдамида талқин этилган.
Manba:Kun 
Смотреть Худойберди Тўхтабоевнинг «Қиз талашган ўсмирлар» ва бошқа китоблари тақдимоти бўлиб ўтди в хорошем качестве
Скачать

Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

© 2013-2020. Daxshat.Site - лучшие фильмы и сериалы на любой вкус.
Владелец сайта - Telegram: @DaxshatUz
Сайт находится в сети TAS-IX. Правообладателям