» » Saudi Aramco 2020 йилгача нефть сотиш ҳажмини 4 баробарга ошириши мумкин

Saudi Aramco 2020 йилгача нефть сотиш ҳажмини 4 баробарга ошириши мумкин

Поле названия
Saudi Aramco 2020 йилгача нефть сотиш ҳажмини 4 баробарга ошириши мумкин
Качество

 

Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть компанияси 2020 йилгача нефть ва нефть маҳсулотлари сотиш ҳажмини кунига 6 млн баррелга етказмоқчи. Бу ҳақда Aramco Trading Co (ATC) раҳбари Иброҳим ал-Буайнайн Reuters ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтган. 

Aramco Trading савдо ҳажмини ошириш учун, жумладан, жорий йилнинг 3-чорагидан Сингапурдаги трейдинг офиси орқали Осиёда нефть сотишни бошламоқчи, 2019 йил 1-чорагигача Европада ваколатхонасини очмоқчи. Ал-Буайнайннинг айтишича, компаниянинг бош офиси Саудия Арабистонининг Даҳрон шаҳрида қолади.  

Компания маълумотларига кўра, айни вақтда компаниянинг нефть маҳсулотларини сотиш ҳажми кунига 1,5 млн баррелга яқинни ташкил қилади.    

Saudi Aramco Саудия Арабистонининг миллий нефть компанияси бўлиб, у 100 фоизга Саудия Арабистони ҳукумати томонидан назорат қилинади. Компания нефть қазиб олиш ва унинг захиралари бўйича дунёдаги энг йирик компания ҳисобланади. Компания, шунингдек, 260,8 млрд баррелга яқин нефть захирасига эга конларни назорат қилади, бу миқдор дунёдаги нефть захираларининг чорак қисмини ташкил қилади.

 

 

 

 

manba:kun.uz

Смотреть Saudi Aramco 2020 йилгача нефть сотиш ҳажмини 4 баробарга ошириши мумкин в хорошем качестве
Скачать

Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

© 2013-2020. Daxshat.Site - лучшие фильмы и сериалы на любой вкус.
Владелец сайта - Telegram: @DaxshatUz
Сайт находится в сети TAS-IX. Правообладателям