» » » Танасидан 16та игна топилган 11 ойлик чақалоққа суиқасд қилинганми?

Танасидан 16та игна топилган 11 ойлик чақалоққа суиқасд қилинганми?

Поле названия
Танасидан 16та игна топилган 11 ойлик чақалоққа суиқасд қилинганми?
Качество
Танасидан 16та игна топилган 11 ойлик чақалоққа суиқасд қилинганми?


Айни пайтда танасида 16 та игна ва сим бўлаклари топилган ўн бир ойлик чақалоқ ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Гўдакнинг умумий аҳволи қандай? Бу мудҳиш жиноят ким томонидан содир этилган?.. Шу каби саволлар кўпчиликни қизиқтирмоқда. “Халқ сўзи” нашри мухбири уларга жавоб топиш мақсадида бир қатор идораларга мурожаат қилди.

Ҳозир республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази Фарғона вилояти филиалида даволанаётган 11 ойлик Азизбек Абдумажидовнинг онаси Шоҳсанам Болтабоева Тошлоқ туманидаги “Найман” маҳалла фуқаролари йиғинидаги “Истиқлол” кўчасида яшайди. Ушбу хонадонда содир бўлган мудҳиш воқеа бутун маҳалладошларни қаттиқ ларзага солди. Азизбекнинг танасидан олинган игналар ва сим бўлаги ҳақидаги хабарлар ҳаммани аччиқ ўйга толдириб қўйди.

Фарғона вилояти прокуратураси махсус хабарномасида таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани прокуратураси ҳамда туман ички ишлар бўлими ходимларидан иборат тезкор тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширишлар олиб борилган. Натижага кўра, тўпланган далиллар ва иш ҳолатларидан келиб чиқиб Азизбек Абдумажидовнинг танасида аниқланган игналар ва сим бўлагини унинг танасига яқин қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан ташқи куч таъсири остида киритилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш орқали, яъни чуқур текширмасдан туриб ҳақиқатни аниқлаб бўлмаслиги ойдинлашди.

— Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, — дейди вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ғайратжон Муҳаммадиев. — Чақалоқ танасидаги игналар оғиз бўшлиғи орқали яқинларининг эҳтиётсизлиги натижасида танасига кириб қолганми ёки ҳақиқатдан ҳам чақалоқ ҳаётига суиқасд қилинганми? Бунга терговнинг якуний натижаси орқали баҳо берилади.
Смотреть Танасидан 16та игна топилган 11 ойлик чақалоққа суиқасд қилинганми? в хорошем качестве
Скачать

Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

© 2013-2020. Daxshat.Site - лучшие фильмы и сериалы на любой вкус.
Владелец сайта - Telegram: @DaxshatUz
Сайт находится в сети TAS-IX. Правообладателям