» » » Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирди

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирди

Поле названия
Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирди
Качество

 

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳудудидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқаролари вафот этгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Қозоғистон Республикаси ҳудудида рўй берган фожиали ҳодиса оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан Қирғизистон Республикаси халқи ва ўз номимдан чуқур ҳамдардлик билдираман. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик сўзларимизни етказишингизни сўрайман», – дейилган телеграммада.

18 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:30 атрофида, «Самара—Чимкент» йўлининг 1068-километрида «Ikarus» русумли йўловчи автобуси ёниб кетди. Бу вақтда автобус салонида 55 йўловчи ва икки ҳайдовчи бўлган. Фожиадан фақат 5 киши омон қолган. Маҳаллий нашрларда ҳалок бўлганларнинг барчаси ўзбекистонликлар экани айтилган. Ҳозирча марҳумларнинг шахси аниқланмади.

 

  

Смотреть Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирди в хорошем качестве
Скачать

Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

© 2013-2020. Daxshat.Site - лучшие фильмы и сериалы на любой вкус.
Владелец сайта - Telegram: @DaxshatUz
Сайт находится в сети TAS-IX. Правообладателям