» » » 10 минг сўмлик банкнот суратлари намойиш қилинди

10 минг сўмлик банкнот суратлари намойиш қилинди

Поле названия
10 минг сўмлик банкнот суратлари намойиш қилинди
Качество

 

 

Банкнот олд томонининг юқори қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви мавжуд. Чап қисмида нақшинкор элементлар фонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида еттита рақамли номери билан икки лотин ҳарфидан иборат серияси жойлашган. Нақшинкор рамканинг ўнг ва чап бурчакларининг қуйи қисмида, шунингдек Гербнинг ўнг тарафида “10000” рақами тасвирланган бўлиб, банкнотнинг қийматини билдиради.

 

Гербнинг ўнг тарафидаги “10000” рақами устига йирик ҳарфлар билан “SO‘M” сўзи ёзилган. Ушбу тасвир тепасида банкнот қиймати сўз билан “O‘N MING” кўрсатилган. Нақшинкор рамканинг пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” ёзуви жойлашган.

Банкнотнинг тўқ кўк рангли нақшинкор рамкаси, “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви, Герб, ўнг ва чап томондаги  “10000” рақамлари бўртиб туради, ушлаб кўрилганда сезилади.

Оқ рангли сатҳда жойлашган “10000” рақами тепасида банкнотнинг номери ва серияси такрор кўрсатилган. Оқ рангли сатҳнинг юқори қисмида қиялик бурчагининг ҳолатига қараб рангини ўзгартирувчи ва ушлаб кўрилганда билинадиган бўртиб турувчи, тилла-бронза рангли саккиз қиррали нақш мавжуд. Нақш тепасида банкнот чиқарилган йил “2017” кўрсатилган.

 

 

Банкнотнинг орқа томони чап қисмидаги оқ рангли сатҳда сув белгилари кўринади. Оқ рангдаги сатҳнинг юқори ва пастки қисмларида кўк ва бинафша рангда ишланган нақшинкор безаклар жойлашган бўлиб, пастки безак устида “10000” рақами акс эттирилган.

Банкнотнинг марказида “SENAT” меъморий биноси, бино гумбазининг тепасида Ўзбекистон Республикасининг рангли байроғи тасвирланган. Тасвирнинг юқори чап бурчагида бир-бирини кесиб ўтувчи “10000” ва “SO‘M” ёзувлари мавжуд бўлиб, уларнинг тепасида банкнотнинг қиймати сўз билан “O‘N MING” кўрсатилган. Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни жойлашган.

Ушбу матннинг икки томонида “10000” рақамлари, шунингдек банкнотнинг энг юқори қисмида “O‘N MING SO‘M” ёзуви акс эттирилган. 

Марказий банк ахборотида қайд этилишича, муомалага чиқарилаётган қиймати 10000 сўм бўлган пул белгилари, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.

 

Manba:Kun

Смотреть 10 минг сўмлик банкнот суратлари намойиш қилинди в хорошем качестве
Скачать

Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

© 2013-2020. Daxshat.Site - лучшие фильмы и сериалы на любой вкус.
Владелец сайта - Telegram: @DaxshatUz
Сайт находится в сети TAS-IX. Правообладателям