» » » ФИФА ташкилоти 2015 йил ёзига қадар «Барселона»га футболчи сотиш ва сотиб олишни таъқиқлади

ФИФА ташкилоти 2015 йил ёзига қадар «Барселона»га футболчи сотиш ва сотиб олишни таъқиқлади

Поле названия
ФИФА ташкилоти 2015 йил ёзига қадар «Барселона»га футболчи сотиш ва сотиб олишни таъқиқлади
Качество
 
ФИФА ташкилоти Каталониянинг "Барселона" клубига нисбатан жазо-чораларини қўллади. Жамоа 2015 йилнинг ёзига қадар ўз футболчиларини сотиш ва янги футболчилар сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Бу ҳақида ФИФА расмий сайтида маълумот чиқарилган.

ФИФА томонидан бундай қарор чиқарилишига "Барселона" 2009 йилдан то 2013 йилга қадар 18 ёшга қадар бўлган футболчилар билан шартнома имзолаш борасидаги қоидани бузгани сабаб бўлган. Клубга вазиятни ўнглаш учун 3 ой муддат берилган.

Бундан ташқари "Барселона" 450 минг Швейцария франки миқдорида жаримага ҳам тортилган. ФИФА шунингдек Испания футбол федерациясини ҳам худди шу қоида бузилишлари учун 500 минг франк миқдорида жаримага тортган ва бир йил давомида бу муаммони бартараф этишни талаб қилган. 
Смотреть ФИФА ташкилоти 2015 йил ёзига қадар «Барселона»га футболчи сотиш ва сотиб олишни таъқиқлади в хорошем качестве
Скачать

Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
© 2013-2020. Daxshat.Site - лучшие фильмы и сериалы на любой вкус.
Владелец сайта - Telegram: @DaxshatUz
Сайт находится в сети TAS-IX. Правообладателям